10 Iyun 2024, 19:40 •Oʻzbekiston
Кўп энергия сарфлайдиган компаниялар ҳар 3 йилда энергия аудитидан ўтади
Янги тизимга кўра, йилига камида 4 млн киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар 3 йилда энергия аудитидан ўтиши керак бўлади. Энергия аудити фақат халқаро стандартларга мувофиқ ўтказилади.
10 июнь куни президент Шавкат Мирзиёев раислигидаги видеоселектор йиғилишида энергия самарадорлиги, кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик масалалари кўриб чиқилди.
Йиғилишда бундан буён илғор тажриба асосида соҳа ва тармоқларда энергия самарадорликни баҳолаш бўйича янгича тизим амал қилиши белгиланди. Бунда:
- йилига камида 4 миллион киловатт электр ёки 375 минг куб метр газ сарфлайдиган йирик истеъмолчилар ҳар 3 йилда энергия аудитидан ўтади;
- Энергоинспекция ҳар йили йирик истеъмолчилар рўйхатини эълон қилиб боради;
- аудитдан ўтмаган корхоналарга газ ва электр оширилган тарифда етказилади.
Мутасаддиларга йил якунигача янги тизим билан боғлиқ техник регламент ва норматив ҳужжатларни ишлаб чиқиш топширилди.
Мавзуга оид хабарлар:
Hokimliklarda ichki audit xizmatlari tashkil etiladi Prezident mutasaddilarga energiya yetkazib berish uzluksizligini taʼminlash bo‘yicha topshiriq berdi 2028 йилгача энергия самарадорлигини ошириш учун 500та бино реконструкция қилинади Ўзбекистонда мингдан зиёд энергия ресурсларидан фойдаланиш қоидалари бузилди
Soʻnggi yangiliklar
Fransiyada 7 million yevrolik zargarlik buyumlari o‘g‘irlab ketildi
23 Noyabr 2024, 15:17Toshkentda pirotexnika buyumlarini sotayotgan shaxslar ushlandi
23 Noyabr 2024, 14:30Toshkent aeroportida eshitish qobiliyati cheklangan shaxslar ish boshladi
23 Noyabr 2024, 13:22Toshkent viloyatida 9-sinf o‘quvchisi sinfdoshlari tomonidan kaltaklandi
23 Noyabr 2024, 12:33Toshkent shahri transport bosh boshqarmasiga yangi rahbarlar tayinlandi
23 Noyabr 2024, 11:48Toshkent tumanidagi sexda yong‘in sodir bo‘ldi
23 Noyabr 2024, 11:06“Toshkent viloyati suv taʼminoti” mutaxassisi pora bilan ushlandi
23 Noyabr 2024, 10:02Zangiotada 14 mlrd so‘mlik gazdan noqonuniy foydalangan issiqxona aniqlandi
23 Noyabr 2024, 09:11