Бухородаги кўприк юк машинаси ўтаётганда қулаб тушди
Жондор туманида устидан юк машинаси ўтиб кетаётган кўприк қулаб тушди. Юк машинасининг орқа томони дарёга тушиб кетган.
Бухоро вилояти Жондор туманидаги Зарафшон дарёси устига қурилган кўприк юк машинаси ўтаётганда қулаб тушган. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Ижтимоий тармоқларда тарқалган суратда оғир юк машинасининг орқа қисми дарёга тушиб кетгани ва олд қисми ердан узилиб, кўтарилиб қолганини кўриш мумкин.
Маълум қилинишича, юк машинасининг дарёга қулаб кетиши ҳодисасида ҳеч ким ҳалок бўлмаган. Ҳозирда Жондор туман ҳокимлиги томонидан тузилган ишчи гуруҳ мазкур ҳолат бўйича ўрганишларни олиб бормоқда.
«Ишчи гуруҳнинг якуний натижаси бўйича батафсил маълумот берилади», дейилади хабарда. Маълумот учун, феврал ойи охири, март ойи бошларида ёғиб ўтган ёмғирлар оқибатида республиканинг бир неча ҳудудида кўприкларни сув ювиб кетган ва уларнинг айримлари қисқа муддатда таъмирланган эди.
Мавзуга оид хабарлар:
Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига жўнаб кетди Тошкентда Абдулла Қодирий кўчасидаги кўприк вақтинча ёпилди Бухоро вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди Амударё устидан ўтувчи қўшма кўприкда транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилади