Бухоро вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди
Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган подполковник Икромжон Турсунов Бухоро вилояти ИИБ бошлиғи этиб тайинланди.
![Бухоро вилояти ИИБга янги бошлиқ тайинланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/05/O2YLDEItDwbhvl1-VVfj88GelU1d_SGS.jpg)
Ички ишлар вазири генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов иштирокида Бухоро вилоятида жамоат хавфсизлигини ҳамда криминоген вазиятни барқарорлигини таъминлаш масалаларига оид тезкор йиғилиш ўтказилди.
Тадбир жараёнида Бухоро вилоятида оила-турмуш муносабатлари доирасида, шунингдек, ёшлар, аёллар томонидан ҳамда ишсизлик оқибатида содир этилиши мумкин бўлган жиноятларнинг олдини олиш ҳамда бу борада маҳаллаларда шакллантирилган еттиликнинг ҳамкорлик масалалари танқид қилинди, ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан оғир маҳаллаларда сектор раҳбарлари, маҳалла раислари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаоллари томонидан фуқароларни қабул қилиш ва уларнинг муаммоларини ҳал этиш вазифаларга жиддий эътибор қаратиш зарурлиги тушунтирилди.
Йиғилишда ташкилий масала кўрилди. Ички ишлар вазирининг буйруғи билан Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи лавозимига подполковник Икромжон Турсунов тайинланди. Икромжон Турсунов бундан олдин Сурхондарё вилояти ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган. Маълумот учун, шу кунга қадар Миржамол Миралимов Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи сифатида ишлаб келаётганди.
Мавзуга оид хабарлар:
Fargʻonada fuqaro IIB xonasida hushini yoʻqotib, reanimatsiyaga yotqizildi Бухородаги боғчада болалардан бирининг отаси бошқа болага жароҳат етказди Самарқандда эркак ўгай ўғлини камар билан савалади ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган фуқаро иши доирасида бир ходим қамоққа олинди Омбудсман ИИБ биносига олиб кетилган эркакнинг вафоти очиқ ва адолатли суриштирилишини сўрамоқда
Soʻnggi yangiliklar
![O‘zbekistonda dam olish kunlari ham jazirama harorat saqlanib qoladi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/photo_2024-07-26_17-31-05-300x200.jpg)
![Toshkentda yana quvur yorilib, ko‘chalarni suv bosdi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/4BePN8LQOdsc6S1eFWskzxGd4jNuHaco-300x200.jpg)
![Toshkentda qo‘pol ravishda qoida buzgan avtobus haydovchisi ishdan olindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/BFmY55DY73MW1o1Pm5XhWQjB7-moASuh-300x218.jpg)
![O‘zbekistonda elektromobillar importi uchun bojlarni qayta tiklash taklif qilindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/image_2024-07-26_16-22-29-300x188.png)
![Anhor bog‘ida rejalashtirilgan “lenta-shou” bekor qilindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/image_2024-07-26_15-21-56-300x167.png)
![Toshkent viloyatida keskin manyovr qilgan BMW Tracker’ga borib urildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/OAsB4x2_23bYac4A8mkLtdJScQtXn_vI-300x200.jpg)
![Respublika YHXBB tomonidan o‘tkazilgan tenderda qonunbuzilish holati aniqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/image_2024-07-26_14-28-59-300x169.png)
![Adolatsiz qaror chiqargan sudyaga sud hukmi o‘qildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/photo_2024-07-26_13-41-45-300x172.jpg)