21 Mart 2024, 11:04 Ўзбекистон

Байрам кунлари 40 мингдан ортиқ тиббиёт ходими аҳолига хизмат кўрсатади

Республика call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кеча-ю кундуз жавоб олиш мумкин.

Байрам кунлари 40 мингдан ортиқ тиббиёт ходими аҳолига хизмат кўрсатади

Давлат раҳбарининг тегишли фармонига кўра, бу йил Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан фуқаролар иш ҳафтасининг туридан қатъи назар кетма-кет 4 кун дам олади.

Ана шу даврда қуйидаги даволаш-профилактика муассасаларининг 40 минг нафардан ортиқ тиббиёт ходими қонунда белгиланган тартибда, навбатчилик асосида аҳолига хизмат кўрсатади:

  • 1257 та кўп тармоқли ва оилавий поликлиника,
  • 1080 та оилавий шифокор пункти,
  • 1002 та маҳалла тиббиёт пункти,
  • туман, вилоят ва республика шифохоналари,
  • ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари,
  • тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари.

Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази, унинг ҳудудлардаги 13 та филиали, туманлардаги 181 та шошилинч тиббий ёрдам қабул бўлими ҳамда туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари марказларида 24 соат давомида навбатчи шифокор ва ҳамширалар фаолият юритади.

Республика бўйича 2755 та тез тиббий ёрдам бригадаси аҳолидан бўладиган чақириқлар асосида кун-у тун хизмат кўрсатади. Бундан ташқари, 227 та туғуруқ, 245 та болалар даволаш муассасаcи ҳам узлуксиз иш олиб боради. Республика Call-маркази (1003) орқали тиббиётга тегишли саволларга малакали мутахассислардан кеча-ю кундуз жавоб олиш мумкин.

Машҳур янгиликлар