25 Mart 2024, 15:25 Ўзбекистон

Қашқадарёдан Хитойга апрель ойида мош ва нўхат экспорт қилинади

Учрашувда томонлар кўп тармоқли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича бир қатор масалаларда келишиб олинган.

Қашқадарёдан Хитойга апрель ойида мош ва нўхат экспорт қилинади

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов 24 март куни Хитойнинг Соҳо Ҳолдинг корпорацияси вице-президенти Томас Динг бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Маълум қилинишича, учрашувда томонлар кўп тармоқли ҳамкорликни амалга ошириш бўйича бир қатор масалаларда келишиб олинган.

Жумладан, йирик миқдордаги мош ва нўхат экспорти бўйича шартнома имзоланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиши билан маҳсулотларнинг дастлабки партиясини (10 та контейнер) апрель ойида Хитойга экспорт қилишга эришилган.

Шунингдек, келгусида товуқ оёғи ва мол ошқозонини экспорт қилиш, ипакчилик ва пилла етиштириш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилиш юзасидан музокаралар олиб борилган.

Машҳур янгиликлар