28 Mart 2024, 11:04 Иқтисод

Сурхондарё ва Татаристон нефтни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

Нефтни қайта ишлаш, транспорт ва логистика, таълим, қишлоқ хўжалиги, инновацион технологиялар ҳамда чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Сурхондарё ва Татаристон нефтни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорлик қилади

Термиз туманида жойлашган «Меҳмонлар уйи» комплексида Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов ва Татаристон раиси Рустам Миннихонов иштирокида делегацияларнинг музокаралари бўлиб ўтди.

Татаристон раҳбари Сурхондарёнинг бой тарихи билан танишуви унда катта таассурот қолдирганини таъкидлади. Икки томонлама манфаатли ҳамкорлик лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари кўриб чиқилди. Нефтни қайта ишлаш, транспорт ва логистика, таълим, қишлоқ хўжалиги, инновацион технологиялар ҳамда чорвачиликни ривожлантириш соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари белгилаб олинди.

Келгусида ҳамкорлик алоқаларини маданий соҳаларда ҳам ривожлантириш мақсадида маданият кунларини ташкил этиш, ўтказиладиган байрам тадбирларида икки ҳудуд делегацияларининг ташрифларини уюштиришга келишиб олинди. Татаристон ва Сурхондарё ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини янги босқичда ривожлантириш бўйича ўтказилган учрашув якунлари юзасидан икки ҳудуд раҳбарлари томонидан баённома имзоланди.

Машҳур янгиликлар