25 Mart 2024, 08:49 •Иқтисод
Солиқ ҳуқуқбузарлиги бўйича энг кўп қандай мурожаат келиб тушаётгани маълум қилинди
Мурожаатлар асосида 4 288 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ўзбекистонда 2024 йил бошидан солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 мингдан ортиқ мурожаат йўлланган.
Солиқ қўмитасининг «Фискал таҳлиллар» Telegram каналида маълум қилинишича 2024 йил январь-февраль ойларида «Солиқ» мобил иловасининг «Солиқ ҳамкор» тизими орқали солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида 17 859 та мурожаат келиб тушган.
Шундан:
- 16 646 таси харид чеки бермаслик;
- 799 таси тўловни пластик карта орқали қабул қилмаслик;
- 35 таси пластик карта учун харид суммасини ошириш;
- 399 таси бошқа турдаги ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича.
- Мурожаатларнинг 7 703 таси такрорий бўлганлиги ёки шикоят келиб тушган тадбиркорлик субъектида текширув давом этаётганлиги сабабли қайтарилган.
Мурожаатлар асосида 4 288 та сайёр солиқ текшируви ўтказилиб, 99,4 фоиз ҳолатда ҳуқуқбузарлик тасдиқланган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича хабар берган фуқароларга январь-февраль ойларида 5 177 та ҳолат бўйича (ундирилган жарима суммасидан 20 фоиз) 3,5 миллиард сўм мукофот тўланган.
Мавзуга оид хабарлар:
Солиқ органларига тадбиркорлар ҳудудига киришга рухсат берилиши мумкин Ўзбекистонда март ойида қанча кешбэк тасдиқлангани маълум бўлди ХВЖ экспертлари Ўзбекистонда солиқ ислоҳоти бўйича тавсияларини тақдим этди Навоий вилояти солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди Солиқ қўмитаси ҳузуридаги Йирик солиқ тўловчилар инспекцияси фақат йирик стратегик тармоқларга масъул бўлиши таклиф қилинди
Сўнгги янгиликлар
Президентга темир йўл соҳасидаги лойиҳалар тақдим этилди
7 May 2024, 09:23Наманганда банк ходими кассадан 1,5 млрд сўмни ўмарди
7 May 2024, 08:50ОТМларда давлат гранти ҳар йили қайта тақсимланадиган бўлди
7 May 2024, 08:17Ўзбекистонда 7 май куни қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
7 May 2024, 07:22Кадастр соҳасида коррупциявий жиноят қилган 33 ходим қайта ишга кириб, яна шу каби жиноятларга қўл урди
6 May 2024, 19:25Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди
6 May 2024, 18:08Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
6 May 2024, 17:27Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
6 May 2024, 16:13