Мирзиёев ва Эрдўғoн ўртасида тор доирадаги учрашув бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари кенг кўламли ҳамкорликни янада кенгайтиришга интилиш қатъий эканини тасдиқлашди.
Анқара шаҳридаги Президент саройида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғoннинг тор доирадаги учрашуви бўлиб ўтди.
Давлат раҳбарлари бутун мусулмон уммати учун муқаддас бўлган Қурбон ҳайити билан бир-бирларини самимий қутлади.
Музокаралар давомида Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш, кўп қиррали ҳамкорликни, аввало, сиёсий, савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар соҳаларда чуқурлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ҳозирги икки томонлама ҳамкорлик юксак суръатда давом этаётгани, барча даражалардаги алоқалар ва алмашинувлар шиддати мамнуният билан қайд этилди. Ўзаро товар айирбошлаш ва инвестициялар кўрсаткичлари ортиб бормоқда, қўшма лойиҳалар ва корхоналар, авиақатновлар сони кўпаймоқда. Ўзаро маданий тадбирлар ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Turkiyada qarindoshi tomonidan fohishalikka majburlangan qiz O‘zbekistonga qaytarildi Teraktdan so‘ng Turkiyadagi o‘zbekistonliklar hushyorlikka chaqirildi O‘zbekistonlik 73 yoshli ayol Turkiyada qo‘lga olindi Anqarada terakt uyushtirildi. Qurbonlar bor Turkiyada kuchli zilzila qayd etildi