Ўзбекистон ва Хитой ёшлари ўртасида сайёҳлик алмашинуви йўлга қўйилади
Икки мамлакат ўқувчи ёшларининг қишки ва ёзги таътил мавсумини мазмунли ўтказиш, уларга Ўзбекистон ва Хитойни яқиндан таништириш мақсадида икки мамлакат бўйлаб саёҳатлар ташкил этишга келишиб олинди.
Ўзбекистон элчихонасида Хитойнинг маданият ва сайёҳлик компаниялари раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.
Дунё хабарига кўра, унда Beijing Yunchi International Consulting Co., Ltd. компанияси бош менежери Ван Дэян, Cultural and Educational Exchange Center of Beijing Yunchi International Consulting Co., Ltd., Diplomatic Service Bureau директори Цуй Цин, Diplomatic Youth Program at Beijing Yunchi International Consulting Co., Ltd компанияси директори Лю Сяоцин қатнашди.
Мулоқот чоғида Ўзбекистон салоҳиятини хитойлик ёш сайёҳлар орасида кенг тарғибот қилиш масалалари хусусида фикр алмашилди. Тадбир доирасида Хитой сайёҳлик ва маданий компаниялар вакиллари билан икки мамлакат ўқувчи ёшларининг қишки ва ёзги таътил мавсумини мазмунли ўтказиш, шунингдек, уларга Ўзбекистон ва Хитойни яқиндан таништириш мақсадида икки мамлакат бўйлаб саёҳатлар ташкил этишга келишиб олинди.
Хитой вакилларига кўра, икки мамлакат ўқувчиларининг ўзаро саёҳатларини уюштириш, улар ўртасида маданий фестиваллар, форумлар ўтказиш орқали ёшларга ўз билим ва тажрибалари билан ўртоқлашиш, биргаликда қўшма лойиҳалар яратишга имконият берилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги йўналишда авиақатнов очилди Ўзбекистон ва Хитой хавфсизлик соҳасида ҳамкорликни кенгайтиради Қашқадарёдан Хитойга апрель ойида мош ва нўхат экспорт қилинади Фарғонада Хитой саноат парки ташкил этилади