Тошкентда сифатсиз товуқ гўшти муомалага киритилишининг олди олинди
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
![Тошкентда сифатсиз товуқ гўшти муомалага киритилишининг олди олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/04/2024-04-02-20.30.02-FqKLuRop-1.jpg)
Тошкент шаҳрининг Учтепа туманида хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товуқ гўштини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ахборот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, бир гуруҳ фуқаролар тадбиркор сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан «Ҳамдўст» МФЙ ҳудудидаги бинода товуқ гўштини қайта ишлаш цехини ташкил этган. Цехда хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган 4,674 кило товуқ гўштини ўтказиш мақсадида сақлаб келаётганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ёхуд ўтказиш, ишлар бажариш ёки хизматлар кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорини вояга етмаган ўғли орқали сотмоқчи бўлган шахс ушланди Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади Тез ёрдамга энг кўп ёлғон чақириқ қайси ҳудуддан келгани очиқланди «Сабр қилинг»: Тошкентнинг янги ҳокими бир йил давомида нима ишлар қилди?
Сўнгги янгиликлар
![Паркентда оралиқ масофани сақламаган «КАМАЗ» сабабли 4 та автомобилга зарар етди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/aotGrDFx0BxNZGUOwedD-OZilhGY3Qc9-1-300x225.jpg)
![Ўзбекистон ҳудудларида кучли таъсир қилувчи дорилар муомалага киритилиши олди олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/kqJbBsLe5WXEE9At-dpGS3giLe3GJwzU-300x249.jpg)
![Тошкентда бир эркак гул дўконида аёлни бўғиб, бошқа эркаклар билан муштлашди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-26-11.07.58-300x201.jpg)
![Истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳолатлари аниқланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/tbFzroLO4SHM_DZvUym5MogdNMfp-rXH-1-300x248.jpg)
![Нарпай туманида ҳоким алмашди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/vyYUmZqMHwinzFj-A3X-Bs4frMXEuMqm-1-300x218.jpg)
![Абдулла Арипов Урумчига ташриф буюрди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/voLm0GDRIIUMGJAjMmQT8H4jZ2-G6OCZ-300x200.jpg)
![Фарғонада 1300 доллар эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/ExPKQk17192970095980_b-300x200.jpg)
![Депутатлар чет эл фуқароларини номақбул деб топувчи қонунни қабул қилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/Gfu5xV17192974810747_b-300x200.jpg)