16 Mart 2024, 08:31 Sport

Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади

Оғир атлетикани оммалаштириш мақсадида 3 босқичли мусобақалар, Марказий Осиё ва «Uzbekistan Open» очиқ чемпионатини ўтказиш режалаштирилган.

Эркаклар ва аёллар ўртасида маҳалла футбол терма жамоалари тузилади

Президент Шавкат Мирзиёев 15 март куни оғир атлетика ҳамда маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантиришга оид тақдимот билан танишди.

Қайд қилинишича, Чирчиқ шаҳрида Оғир атлетика маркази ташкил этилади. У ихтисослаштирилган таълим муассасаси бўлиб, 7-11-синф болаларга сабоқ берилади. Улар илғор усуллар асосида терма жамоаларга асосий номзод сифатида тайёрланади. Марказ 2025/2026 ўқув йилидан фаолият бошлаши кўзда тутилган.

Шунингдек, Касаба уюшмалари Федерацияси кенгашининг ҳомийлигида Оғир атлетика спорт клуби ташкил этилади. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Тошкент ва Самарқанд вилоятида ҳудудий мактаблар очилади. Оғир атлетикани оммалаштириш мақсадида 3 босқичли мусобақалар, Марказий Осиё ва «Uzbekistan Open» очиқ чемпионатини ўтказиш режалаштирилган.

Маҳаллаларда футбол инфратузилмасини ривожлантириш ва тармоғини кенгайтириш мақсад қилинган. Бунинг учун маҳаллаларда мавжуд стадионлар ва бошқа спорт майдончаларидан самарали фойдаланилади. Улар йўқ жойларда давлат-хусусий шериклик асосида шундай иншоотлар барпо этилади. Эркаклар ва аёлларнинг турли ёш тоифалари ўртасида маҳалла терма жамоалари тузилади. Иқтидорли ёшлар аниқланиб, профессионал футбол муассасаларига йўналтирилади.

Mashhur yangiliklar