23 Aprel 2024, 08:23 •Рейтинг
Ўзбекистонда аҳолиси энг тез ўсаётган ҳудудлар маълум қилинди
Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларининг аҳолиси нисбатан тез ўсмоқда. Мамлакат аҳолиси эса бир йилда 2,1 фоизга кўпайган.
Ўзбекистонда аҳоли сони 2023 йилнинг апрель ойига солиштирилганда 2,1 фоизга кўпайган. Бу ҳақда Статистика агентлиги хабар қилди.
Агентлик маълум қилишича, Тошкент шаҳри, Сурхондарё, Қашқадарё, Наманган ва Самарқанд вилоятларида аҳоли сони нисбатан тезроқ ўсган.
Ҳудудлар кесимида доимий аҳоли сонининг ўсиши:
- Тошкент шаҳри — 2,7 фоиз;
- Сурхондарё вилояти — 2,5 фоиз;
- Қашқадарё вилояти — 2,2 фоиз;
- Наманган вилояти — 2,2 фоиз;
- Самарқанд вилояти — 2,2 фоиз;
- Жиззах вилояти — 2,1 фоиз;
- Фарғона вилояти — 2,1 фоиз;
- Андижон вилояти — 2,1 фоиз;
- Сирдарё вилояти — 1,9 фоиз;
- Тошкент вилояти — 1,9 фоиз;
- Хоразм вилояти — 1,9 фоиз;
- Навоий вилояти — 1,8 фоиз;
- Бухоро вилояти — 1,7 фоиз;
- Қорақалпоғистон Республикаси — 1,4 фоиз.
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институтининг маълум қилишича, Ўзбекистонда охирги 5 йилда туғилишнинг кескин ўсиши кузатилган. Прогнозларга кўра, туғилиш суръати 2030 йилгача бир маромда (ўртача 900−950 минг) давом этади ва аҳоли сони 41 милллиондан ошади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон аҳолисининг 9,4 фоизи 60 ёшдан ошгани маълум бўлди Ўзбекистон аҳолисининг ўртача ёш кўрсаткичи маълум қилинди
Сўнгги янгиликлар
Ўзбекистон мартда ҳам олтин сотиш бўйича дунёда биринчиликни сақлаб қолди
6 May 2024, 18:08Тошкентдан Қаршига «Афросиёб»нинг қўшимча қатнови йўлга қўйилади
6 May 2024, 17:27Ўзбекистоннинг 9 та вилоятида сел-сув тошқини хавфи эълон қилинди
6 May 2024, 16:13Жиззахда эр 25 ёшли хотинини уриб ўлдирганликда гумонланмоқда
6 May 2024, 15:17Нуротада жарликка тушиб кетган чўпон қутқарилди
6 May 2024, 14:39Ишсизлик нафақаси миқдорини белгилашга аниқлик киритилмоқда
6 May 2024, 14:00Самарқандда ўқувчи қизга шилқимлик қилган ўқитувчи 3 суткага қамалди
6 May 2024, 13:27Ўзбекистон ва Тожикистоннинг 16 нафар фуқароси Қозоғистондан чиқариб юборилди
6 May 2024, 12:54