16 Aprel 2024, 16:22 Ўзбекистон

Жиззахда сифатсиз ёғ сотувга чиқарилишининг олди олинди

40,6 тонна чигит, 1 030 литр қўлбола ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

Жиззахда сифатсиз ёғ сотувга чиқарилишининг олди олинди

Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида сифатсиз ёғ маҳсулотларининг муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унга кўра, ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Шароф Рашидов туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган. «Д.» МЧЖ масъул шахслари «Тўқчилик» МФЙ ҳудудида жойлашган нотурар бинода яширин цех ташкил этиб, ушбу цехда истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи хавфсизлиги талабларига жавоб бермайдиган ёғ маҳсулоти ишлаб чиқараётгани аниқланган.

40,6 тонна чигит, 1 030 литр қўлбола ёғ ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар-моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган. Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Машҳур янгиликлар