«Ўзгидромет» байрам кунлари учун об-ҳаво кутилмасини эълон қилди
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 20—22 март кунлари сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
«Ўзгидромет» 20—24 март кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
Унга кўра, 20—22 март кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам Ўрта Ер денгизи ҳавоси кириб келади. Республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, 20—21 март кунлари баъзи жойларда кучли бўлади, айрим жойларда момақалдироқ бўлиши мумкин.
20 мартда республиканинг кўпчилик ҳудудларида жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 19-24 даража илиқ атрофида, жанубда 27-29 даражагача илиқ бўлади.
21—22 март кунлари ҳарорат аста-секин пасаяди, 22 март кунига келиб 10-15 даражагача илиқ бўлади. 20—21 мартда баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 метр/секундгача кучайиши кутилмоқда, айрим жойларда баъзида 25-28 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
23—24 март кунлари Ўзбекистоннинг барча ҳудудида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кечалари салқинроқ 5-8 даража илиқ атрофида бўлади. Кундуз кунлари эса ҳарорат яна кўтарила бошлайди ва 17-20 даража илиқ, баъзи жойларда 22 даражагача илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида 20—22 март кунлари сел-сув тошқини юзага келиши мумкин. Тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
Тошкентда 20 мартда кечга томон ва 21—22 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 20 март куни кундузи 21-23 даража илиқ, 21 мартда 15-17 даража илиқ, 22 мартда 12-14 даража илиқ бўлади. Ҳарорат кечалари асосан 9-12 даража илиқ бўлади. 23—24 март кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечалари 6-8 даража илиқ, кундуз кунлари 17-20 даража илиқ бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда 29 июнда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда Ўзбекистонда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади Ўзбекистон ва Эрон Фаластин муаммосини ҳал этиш бўйича фикр алмашди Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин