4 Iyun 2024, 13:14 Oʻzbekiston

Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни олди

Туркияда ўтказилган халқаро мусобақада Ўзбекистон мерганлари беш марта рекорд натижа қайд этиб, биринчи ўринни эгаллади. Мусобақада 11 та давлатдан жами 36 та жамоа иштирок этди.

Ўзбекистонлик мерганлар Туркиядаги халқаро мусобақада биринчи ўринни олди

20−31 май кунлари Туркияда «Энг илғор мерганлар жамоаси» мусобақаси ўтказилди, дея хабар қилди Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати. Унда 11 давлатдан 36 та жамоа иштирок этди.

Ўзбекистон мерганлари турли шартларда беш марта рекорд натижа қайд этишди. Мусобақа якунларига кўра, Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳарбий хизматчилари биринчи, мезбон Туркия иккинчи, Баҳрайн терма жамоаси учинчи ўринни эгаллади.

Mashhur yangiliklar