1 Iyun 2024, 11:04 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда тўрт ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилган чақалоқлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонда тўрт ойда қанча эгизак туғилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда ўтган тўрт ойда 6329 нафар эгизак туғилгани маълум қилинди.

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2024 йилнинг январ-апрел ойларида тирик туғилган эгизаклар сони 6329 нафарни ташкил этган.

Шундан:

  • ўғил болалар — 3209 нафар;
  • қиз болалар — 3120 нафарни ташкил этган.

Ўзбекистонда 2024 йилнинг январь-апрель ойларида тирик туғилган чақалоқлар сони 274,5 минг нафарни ташкил этган.

Жами тирик туғилган чақалоқларнинг жинси бўйича тақсимланиши қуйидагича:

  • ўғил болалар − 142,4 минг нафар;
  • қиз болалар − 132,1 минг нафар.

Mashhur yangiliklar