Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади
Ундаги натижаларга қараб, чекка ҳудудлардаги энг юқори кўрсаткичли 100 та хусусий ўқув марказига ижара харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.
![Ўзбекистонда хусусий ўқув марказлари рейтинги тузилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-28-14.43.59.jpg)
1 октябрдан Ўзбекистонда ҳар йили хусусий ўқув марказларининг рейтинги тузилади. Бу ҳақда президентнинг 27 июндаги «Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида сўз боради.
Ҳужжатга кўра, рейтинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри кесимида Ёшлар ишлари агентлиги томонидан шакллантирилади ҳамда унинг расмий веб сайтида эълон қилиб борилади.
Рейтинг натижаларига кўра, олис ва чекка ҳудудларда фаолият кўрсатувчи энг юқори кўрсаткичга эга 100 та хусусий ўқув марказининг таълим жараёнида фойдаланадиган бино ва иншоотлар учун ижара тўлови харажатларининг бир қисми компенсация қилинади.
Бундан ташқари, 2024−2026 йилларда хорижий тил филологияси таълим йўналишининг С1 даражадаги сертификатга эга 3- ва 4-курс талабалари умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларида ўқитувчи сифатида ишлашига рухсат берилади.
Қарорда янги ўқув йилидан ота-оналар ва ўқувчилар талабидан келиб чиқиб, ихтисослаштирилган мактаблар ва касб-ҳунар мактабларида чет тили сифатида немис, француз, корейс, хитой ва япон тилларини ўқитишни йўлга қўйилиши айтилади.
2025 йил 1 январгача инглиз тили, кейинги йилларда бошқа хорижий тиллар ва замонавий касбларни ўргатиш бўйича дунёнинг етакчи марказлари, олий таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйилади ҳамда уларнинг халқаро таълим стандартларига мос таълим дастурлари «Ибрат фарзандлари» ва «Устоз» лойиҳаларига татбиқ этилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади Ўзбекистонда қайта ишланиши мажбурий бўлган товарларга белги қўйиш бошланади Фанлар бўйича жаҳон университетлари рейтинги эълон қилинди Президент Рамазон ҳайитини кенг нишонлаш бўйича қарорни имзолади Оғир атлетика спорт турини янада ривожлантириш чоралари белгиланди
Сўнгги янгиликлар
![Сурхондарёда прокурор пора олаётганда тезкор тадбирда ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/VBYWAq2VPTDueIHjdE1aMvFIB_Hsf4pg-300x200.jpg)
![«Фотон» АЖ устав капиталидаги 85,6 фоиз давлат улуши хусусийлаштирилди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/H3N5m3Tn-d4attpBoE5cSGYNV_icfGq5-300x225.jpg)
![Бухорода кўп қаватли уй қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбари қамоққа олинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/sDYYSGrHqCUtlNIdzOXGH1jsB62h12-u-300x168.jpg)
![Навоийда 1 млрд сўмдан ортиқ сохта пуллар йўқ қилинди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/SxcgN_Geqm_inxlUCf2p1plcl4AXGpB--300x169.jpg)
![Ўзбекистон 5 ойда хорижга қанча тонна мева ва сабзавот экспорт қилгани маълум бўлди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.12.23-300x169.jpg)
![Андижонда фуқарони аёвсиз калтаклаган шахслар ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/yxr_Hk-9dYdpyfA7e9BF1stMm9UA8LPR-300x191.jpg)
![Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 1 июль куни ёмғир ёғиши мумкин](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-01-00.07.59-300x194.jpg)
![Хорижий тилни C1 даражада биладиган талабаларга ишлашга рухсат этилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/06/2024-06-29-01.02.26-300x200.jpg)