28 May 2024, 16:34 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганларга пул мукофоти берилади

Бунда фотосуратлар ёки видеоёзувлардаги ҳуқуқбузарларнинг шахсини аниқлаш инспекция сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан амалга оширилади.

Ўзбекистонда ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берганларга пул мукофоти берилади

Ўзбекистонда 2024 йил 1 октябрдан бошлаб ер қаъридан фойдаланиш қоидабузарликлари ҳақида хабар берган фуқаролар пул мукофоти олиши мумкин бўлади.

Бу ҳақда «Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги ҳузуридаги Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси фаолиятини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги президент қарорида белгиланди.

Ҳужжатга кўра, 2024 йил 1 октябрдан бошлаб жисмоний шахслар томонидан Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги махсус ахборот тизимига юборилган ер қаъридан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик ҳолатлари тўғрисидаги фотосуратлар ва видеоёзувлар белгиланган тартибда кўриб чиқилиб, уларни юборган шахслар пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

Mashhur yangiliklar