1 May 2024, 08:50 Ўзбекистон

Ўзбекистонда давлат боғчалари учун тўловлар икки баравар оширилади

1 июндан бошлаб давлат болалар боғчасида бола таъминоти учун тўловлар миқдори ўртача 18,7−21 фоизга ошади. 2025 йилдан бошлаб нархлар яна кўтарилади. Нархлар сўнгги бор уч йил аввал ошган эди.

Ўзбекистонда давлат боғчалари учун тўловлар икки баравар оширилади

Вазирлар Маҳкамасининг 29 апрелдаги қарори билан давлат мактабгача таълим ташкилотлари учун ота-оналар тўловининг янги миқдорлари тасдиқланди, деб хабар бермоқда Адлия вазирлиги.

Тўловлар 2024 йил 1 июндан ўртача 18,7−21 фоизга, кейин эса 2025 йил 1 январдан яна 8,5−10,8 фоизга ошади. Масалан, Тошкент шаҳридаги боғчада 9 соат вақт ўтказадиган бир бола учун ойлик тўлов 206 мингдан 247 мингга, кейин эса 272 минг сўмгача ошади.

Машҳур янгиликлар