12 Iyun 2024, 13:34 Oʻzbekiston

Ўзбекистонда қайта ишланиши мажбурий бўлган товарларга белги қўйиш бошланади

Мазкур буйруқни қабул қилиш ва келгусида амалга ошириш давлат бюджетидан қўшимча маблағ талаб этмайди.

Ўзбекистонда қайта ишланиши мажбурий бўлган товарларга белги қўйиш бошланади

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларига белги қўйиш ҳақида»ги идоралараро буйруқ лойиҳасини муҳокамага қўйди.

Буйруқ лойиҳаси Ўзбекистон ҳудудида ишлаб чиқарувчилар ва импорт қилувчилар томонидан қайта ишланиши мажбурий бўлган чиқинди товарларининг белгилари бўйича рўйхатни тасдиқлаш ва мунтазам равишда заруратга қараб мажбурий бўлган чиқинди товарлари белгилари бўйича рўйхатга қўшимча ва ўзгартиришлар киритиб бориш мақсадида ишлаб чиқилган.

Мазкур буйруқни қабул қилиш ва келгусида амалга ошириш давлат бюджетидан қўшимча маблағ талаб этмайди. Таклиф этилаётган қарор лойиҳаси қабул қилиниши туфайли ҳосил бўлган чиқинди товарларига қўйилган белгиларга қараб уларни қайта ишлашга йўналтиришда қулайликлар яратилади ҳамда атроф-муҳит ифлосланиши олди олинади.

Mashhur yangiliklar