Ўзбекистонда айрим бино ва иншоотларни рўйхатга олиш ва топшириш муддати ўзгармоқда
Тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказиш ҳамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишлари 2024 йил 31 декабрдан тўхтатилади.
Ҳукуматнинг «Вазирлар Маҳкамасининг «Шаҳарсозлик фаолиятида рухсат бериш тартиб-таомилларини такомиллаштиришга қаратилган ҳукумат айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида»ги қарори қабул қилинди.
Муқаддам 2024 йил 1 апрелдан Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекциясидан рўйхатдан ўтмаган ҳолда қурилган бино ва иншоотлардан фойдаланиш учун рухсатнома берилмаслиги белгиланган эди.
Мазкур нормага киритилаётган ўзгартиришларга кўра, объектларнинг лойиҳаларини белгиланган тартибда келишмасдан ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказмасдан қурилиш-монтаж ишлари бажарилган (қисман ёки тўлиқ) бино ва иншоотлар бўйича инструментал техник текширув хулосасини олган ҳолда, тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш ва ҳудудий инспекциялар рўйхатидан ўтказиш ҳамда шу асосда фойдаланишга рухсат бериш ишлари 2024 йил 31 декабрдан тўхтатилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Xitoyda markazida bog‘ bo‘lgan osmono‘par bino quriladi Қирғизистон Ўзбекистондан қурилиш маҳсулотлари импортини оширади Ўзбекистонда беш ойда қанча қурилиш ишлари бажарилгани айтилди Хитой–Қирғизистон–Ўзбекистон темирйўли қурилиши ёзда бошланиши мумкин Ўзбекистонда 2024 йилнинг тўрт ойида 46,9 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилди