1 Aprel 2024, 18:30 Ўзбекистон

Ўзбекистонда 6 йилда мева-сабзавотлар экспорти қанча ошгани маълум қилинди

«Ўзбекистон–2030» стратегияси доирасида пахта ҳосилдорлигини гектарига 45-50 центнерга, ғалла ҳосилдорлигини 80-85 центнерга етказиш вазифаси қўйилган.

Ўзбекистонда 6 йилда мева-сабзавотлар экспорти қанча ошгани маълум қилинди

Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти мутахассислари 2017-2023 йилларда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини янада ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни таҳлил қилди.

Пахта ҳосилдорлиги 2017 йилдаги 23,8 центнердан (гектарига), 2023 йилда 36 центнерга, ёки 1,5 бараварга, буғдой ҳосилдорлиги 42,2 центнердан 47,8 центнерга ёки 13,3 фоизга ошди.

Қишлоқ хўжалиги ялпи маҳсулотида қишлоқ хўжалиги фаолиятини амалга оширувчи ташкилотларнинг улуши босқичма-босқич ошиб бормоқда. Агар 2017 йилда уларнинг улуши атиги 2,3 фоизни ташкил этган бўлса, 2023 йил охирига келиб бу кўрсаткич 7,1 фоизга етди.

Савдони эркинлаштириш ва экспортни рағбатлантириш билан боғлиқ қонунчиликдаги ўзгартиришлар 2017—2023 йилларда мева-сабзавотлар экспортини 1,8 баробарга, яъни 645,6 миллион АҚШ долларидан 1 180,8 миллион АҚШ долларигача ошириш имконини берди.

Машҳур янгиликлар