Ўзбекистонда 22 июнь куни ўзгарувчан об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин.
«Ўзгидромет» 22 июнь, шанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли, вақти-вақти билан ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади, куннинг иккинчи ярмида 12-14 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-25 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккинчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Навоий вилоятининг шимолида куннинг иккинчи ярмида қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/секундгача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 23-28 даража, кундузи 36-41 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, куннинг иккнчи ярмида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 23-28 даража бўлади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистонда 29 июнда ҳам қуруқ ва иссиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда Ўзбекистонда ҳарорат 44 даражагача кўтарилади Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна кўтарилиши кутилмоқда Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида 24 июнь куни чанг-тўзон кузатилиши мумкин Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида ҳаво ҳарорати 41 даражагача кўтарилади