Ўзбекистон ва Уммон дипломатик паспорт эгаларини виза талабидан озод этиш шартномасини имзолади
Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш тўғрисидаги шартнома ҳам имзоланди.
Ўзбекистон ва Уммон ТИВ раҳбарлари Маскат шаҳрида икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш истиқболларини муҳокама қилди.
Масқат шаҳрида ташриф билан бўлиб турган Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Уммон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий билан учрашди.
«Ҳамкасбим Уммон ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусайдий жаноблари билан самимий учрашув ўтказдик», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram-каналида.
Ўзбекистон ва Уммон ташқи ишлар вазирликлари кенгайиб бораётган икки томонлама ҳамкорликни янада бойитиш йўлида устувор йўналишларни, жумладан, савдо ва иқтисодиёт, «яшил» энергетика, ўзаро боғлиқлик, кадрлар салоҳиятини ошириш, халқ дипломатиясини илгари суриш масалалари ҳамда минтақавий ва глобал кун тартибини муҳокама қилди.
Мавзуга оид хабарлар:
AQShda noqonuniy migratsiyaga yordam beruvchilarga viza cheklovlari joriy qilindi Tailand Oʻzbekiston fuqarolari uchun rasman vizasiz rejimni joriy qildi Польша ўзбекистонликлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди ТИВ: Таиланд виза режими узайтирилиши бўйича расман ҳеч қандай маълумот эълон қилгани йўқ