Ўзбекистон ва Корея ташқи ишлар вазирлари бўлажак олий даражадаги мулоқотларни муҳокама қилди
19 март куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидовнинг Ветнамга расмий ташрифи якунланди.
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Сеул шаҳрида Корея Республикасининг янги ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл билан учрашди.
«Сеул шаҳрида Корея Республикаси ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл жаноблари билан учрашганимиздан мамнунмиз», — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида.
Ўзбекистон билан Жанубий Корея ўртасидаги алоҳида стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалаларига қаратилган кенг қамровли кун тартиби юзасидан суҳбатлашилди, бўлажак олий ва юқори даражадаги мулоқотлар муҳокама қилинди.
«Икки давлат ташқи ишлар вазирликлари ўтган йили таъсис этилган Стратегик мулоқот доирасидаги қизғин ҳамкорликни давом эттиради», — дейди Бахтиёр Саидов. Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Чо Тхе-юл 2024 йилнинг 12 январида ўз лавозимига киришган.
Мавзуга оид хабарлар:
Mirziyoyev Koreyadan yuqori tezlikdagi elektropoyezdlar xarid qilish bo‘yicha qaror imzoladi Ўзбекистон ва Эрон Фаластин муаммосини ҳал этиш бўйича фикр алмашди Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради Корея Ўзбекистонда яримўтказгичлар соҳасида илмий-ишлаб чиқариш кластерини барпо этади Ўзбекистонликлар Кореяга қишлоқ хўжалиги соҳасидаги мавсумий ишларга юборилади