16 May 2024, 09:23 Oʻzbekiston

Ўзбекистон ва Кипр ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди

«Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолаганимиздан мамнунмиз», — дейилади хабарда.

Ўзбекистон ва Кипр ўртасида ҳукуматлараро битим имзоланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Кипр ташқи ишлар вазири Константинос Комбос билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, кун тартибида асосий эътибор икки томонлама муносабатларини ҳар томонлама кенгайтириш, ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, парламентлар ўртасидаги дўстона алоқаларни қўллаб-қувватлаш ва бошқа кўплаб масалаларга қаратилган.

«Шубҳасиз, иқтисодий дипломатияни изчил ривожлантириш бизнинг устувор вазифамиз бўлиб қолмоқда. Дипломатик паспорт эгаларини виза талабларидан озод қилиш бўйича ҳукуматлараро битимни имзолаганимиздан мамнунмиз», — дейилади хабарда.

Mashhur yangiliklar