Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига 100 тага етказилиши мумкин
Хитой фуқаро авиацияси маъмуриятида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Хитой фуқаро авиацияси маъмуриятида Ўзбекистон ва Хитой ўртасида авиақатновлар сонини кўпайтириш ҳамда парвозлар географиясини кенгайтиришга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.
Тадбирда Хитой фуқаро авиацияси маъмурияти Халқаро ҳамкорлик департаменти директори ўринбосари Мяо Син ва элчихона вакиллари иштирок этди.
Хитой томони сўнгги йилларда Ўзбекистонда турли соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, хорижий инвесторлар учун яратилаётган қулай шароитлар ҳамда мамлакатимизнинг туризм имкониятлари билан атрофлича таништирилди. Шунингдек, хориж томони фуқароларнинг маданий алмашинуви ва ўзаро саёҳатларини фаоллаштириш борасида амалга оширилган ишлар ҳамда эришилган ижобий натижалар ҳақида ҳам сўз юритилди.
Мяо Син сўнгги йилларда томонлар ўртасида бўлиб ўтган олий ва юқори даражалардаги мулоқотлар чоғида эришилган келишувлар ижроси доирасида олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида айни вақтда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонини 18 тага етказилганини маълум қилди.
Ҳаво қатновлари Пекин ва Тошкент ўртасида 7 та, Урумчи ва Тошкент ўртасида 5 та, Cиан ва Тошкент ўртасида 3 та ва Ченду ва Тошкент ўртасида 3 тани ташкил қилмоқда. Учрашув якунида яқин келажакда икки мамлакат ўртасидаги парвозлар сонини ҳафтасига 100 тага етказиш тўғрисида келишиб олинди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон ва Хитой ўртасида янги йўналишда авиақатнов очилди Ўзбекистон ва Корея ҳамкорликнинг янги моделини шакллантиради Тошкент ва Масқат ўртасида тўғридан тўғри авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин Ўзбекистон ҳудудлари ва Бирмингем ўртасида авиақатновлар йўлга қўйилиши мумкин Нукусдан Олмаотага авиақатновлар йўлга қўйилади