9 Aprel 2024, 18:53 Oʻzbekiston

Ўзбекистон–Туркманистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши ўтказилди

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилди.

Ўзбекистон–Туркманистон қўшма демаркация комиссияси йиғилиши ўтказилди

1-7 апрель кунлари Нукус шаҳрида Ўзбекистон–Туркманистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон-Туркманистон давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ишлар давом эттирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги Давлат чегарасини демаркация қилиш бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг қўшма мажлисига тайёргарлик кўриш масаласи муҳокама этилди.

Қайд қилинишича, учрашув анъанавий дўстлик ва ўзаро ҳамжиҳатлик муҳитида ўтди. Тадбир якунида тегишли баённома имзоланди. Навбатдаги учрашув Туркманистон ҳудудида бўлиб ўтади.

Mashhur yangiliklar