29 Aprel 2024, 10:11 Ўзбекистон

Ўзбекистон 3 ойда мева-сабзавот маҳсулотларини асосан Покистон ва Россияга сотди

2024 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 фоизини ташкил этган.

Ўзбекистон 3 ойда мева-сабзавот маҳсулотларини асосан Покистон ва Россияга сотди

2024 йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 219,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 375,3 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 72,5 фоизга ёки 157,7 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Покистон (26,2 фоиз), Россия (25,1 фоиз), Қозоғистон (10,5 фоиз) ва Хитой (9,2 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январь-март ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,4 фоизини ташкил этган.

Машҳур янгиликлар