9 May 2024, 12:20 Ўзбекистон

Янги Ўзбекистон боғида мушакбозлик ташкил этилади

Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Тошкентдаги Янги Ўзбекистон боғида мушакбозлик уюштирилади.

Янги Ўзбекистон боғида мушакбозлик ташкил этилади

Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, мушакбозлик 9 май куни соат 21:00 да ташкил этилиши кўзда тутилган.

8 май куни пойтахтдаги «Ғалаба боғи» ёдгорлик мажмуасида жойлашган «Матонат мадҳияси» монументига, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар марказларидаги «Мотамсаро она» монументлари пойига гулчамбарлар қўйиш маросимлари ўтказилди.

2023 йил 9 майда ҳам Хотира ва қадрлаш кунига бағишланган мушакбозлик Янги Ўзбекистон боғида ташкил этилганди.

Машҳур янгиликлар