29 Iyun 2024, 13:16 Oʻzbekiston

Ҳудудларда акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Ҳудудларда акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманлари, Самарқанд ва Урганч шаҳрида акциз маркасиз тамаки ва истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини муомалага киритилишининг олди олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Маълум қилинишича, департаментнинг Чилонзор туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Д.Г.» ва «К.Т.» МЧЖларга тегишли савдо дўконларида тегишли ҳужжатларсиз 50 турдаги жами 7 699 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби департаментнинг Шўрчи туман бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда «Э.1.» МЧЖга қарашли савдо дўконида 1 632 қути қалбаки акциз маркали тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Департаментнинг Самарқанд шаҳар бўлими, божхона ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда «Сиёб деҳқон бозори» ҳудудидаги «О.О.» МЧЖга қарашли савдо шохобчасида тегишли ҳужжатларисиз умумий баҳоси 67,5 млн сўмлик 1 459 дона қалбаки акциз маркали алкоголь ҳамда 867 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари сотувга қўйганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Шу каби департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда «Ш.» МЧЖга қарашли савдо шохобчасида 396 дона қалбаки акциз маркали алкоголь маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Mashhur yangiliklar