19 Iyun 2024, 10:27 Oʻzbekiston

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

«Ийк ота» ва «Ракатбоши» МФЙнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти бўлмайди.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади

Истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатлар олдини олиш ҳамда мавжуд электр қурилмаларида таъмирлаш ишларини олиб бориш мақсадида бугун, 19 июн куни қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди.

Ҳудудлар:

  • Бектемир тумани: «Ийк ота» МФЙнинг айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 18:00 гача;
  • Яккасарой тумани: «Ракатбоши» МФЙнинг айрим ҳудудларида бугун соат 10:00 дан 15:00 гача.

Ўз навбатида, юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин. «Тошкент шаҳар электр тармоқлари» мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўраган.

Mashhur yangiliklar