25 May 2024, 10:08 •Oʻzbekiston
Тошкентда тупроқ босиб қолган ишчи қутқариб қолинди
Яккасарой туманида янги қурилаётган турар жой чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган ишчини тупроқ босиб қолди. ФВВ қутқарувчилари унинг ҳаётини сақлаб қолди.
24 май куни Тошкент шаҳрида ишчини қум босиб қолди, деб хабар бермоқда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги.
Қайд этилишича, соат 17:05 да Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Яккасарой тумани «Дилбулоқ» МФЙ ҳудудида бир нафар фуқарони янги қурилаётган турар жой мажмуаси чуқурида пайвандлаш ишларини олиб бораётган вақтида тупроқ босиб қолгани тўғрисида мурожаат келиб тушган.
Айтилган манзилга қутқарувчилар етиб бориб, махсус асбоб-анжомлар ёрдамида қутқарув ишларини амалга оширган. Олиб борилган ҳаракатлар натижасида фуқаро тупроқ остидан олиб чиқилиб, биринчи ёрдам кўрсатилган ва шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у шифокорлар назоратида.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистоннинг икки ҳудудида тупроқ жинсларни ўзбошимчалик билан қазиб олиш ҳолатлари аниқланди
Soʻnggi yangiliklar
Qashqadaryoda erkak 7 yoshli o‘gay qiziga jinsiy zo‘ravonlik qilgani aytilmoqda
22 Oktabr 2024, 19:10Samarqanddagi xonadonda gaz portlashi oqibatida bir oilaning 4 aʼzosi halok boʻldi
22 Oktabr 2024, 18:32O‘zbekistonda ayrim avtomobillar narxi sezilarli pastladi
22 Oktabr 2024, 17:56Rossiyalik jurnalist Toshkentdagi mehmonxonadan oʻlik holda topildi
22 Oktabr 2024, 17:17Aviakompaniyalardan yo‘lovchilarning 200 mln so‘mga yaqin puli undirib berildi
22 Oktabr 2024, 16:40Toshkentda ikki piyodani urib yuborgan Lacetti daraxtga urilib, majaqlanib ketdi
22 Oktabr 2024, 16:05Firibgarlar prezidentning fotosuratidan foydalanib, yolg‘on xabar tarqatayotgani aytildi
22 Oktabr 2024, 15:30O‘zbekistonda bojxonachilar tomonidan 9 oyda qancha qurol va o‘q-dori ushlab qolingani ochiqlandi
22 Oktabr 2024, 14:52