17 Iyun 2024, 16:24 Oʻzbekiston

Тошкентда қўшнилар ўртасидаги жанжалда икки киши жароҳат олди

Бектемир туманида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Тошкентда қўшнилар ўртасидаги жанжалда икки киши жароҳат олди

Ижтимоий тармоқларда бир нечта фуқаролар ўзаро жанжаллашгани акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. ИИББ ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.

Жорий йилнинг 16 июнь куни тахминан соат 21:00 да Бектемир тумани Чашма маҳалласида истиқомат қилувчи бир-бирига қўшни бўлган фуқаролар ўзаро келишмовчилик сабабли жанжаллашган.

Натижада икки нафар фуқаро енгил даражадаги жароҳат олган. Жанжални кўрган бошқа фуқаролар уларни ажратган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Бектемир тумани ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда. Натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланиши айтилган.

Mashhur yangiliklar