Тошкентда Мўғулистон элчихонасининг расмий очилиши бўлиб ўтади
Сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни мустаҳкамлаш, халқаро ташкилотлар доирасида ўзаро қўллаб-қувватлашни давом эттириш, хавфсизлик соҳасида алоқаларни фаоллаштириш муҳимлиги таъкидланди.
Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон президенти Ухнаагийн Хурелсух 24 июнь куни икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказди.
Президент матбуот хизматининг хабар қилишича, суҳбат аввалида Мўғулистон президенти давлат раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун миннатдорлик билдирди.
Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмон ва расмий делегациянинг барча аъзоларини қутлаб, Мўғулистон президентининг илк давлат ташрифи Ўзбекистон–Мўғулистон кўп қиррали муносабатларини ривожлантиришда янги саҳифа очишини алоҳида таъкидлади.
Музокаралар давомида мамлакатлар ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди. Ҳукуматлар, вазирлик ва идоралар даражасидаги алоқалар ва алмашинувлар фаоллашгани қайд этилди. Товар айирбошлаш ҳажми ортиб бормоқда. Ушбу саммитга тайёргарлик доирасида ўтказилган сиёсий маслаҳатлашувлар самарали бўлди.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон ва Мўғулистон президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказди Ўзбекистонда Мўғулистон элчиси иш бошлади Мўғулистон президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келади АҚШнинг Ўзбекистондаги элчихонаси янги виза олиш тизимини ишга туширди Мўғулистон президенти Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келади