10 Iyun 2024, 13:18 Oʻzbekiston

Тошкентда кабель тармоғидаги ёнғин сабаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар юзага келди

Ички ишлар вазирлиги биноси яқинида ерости кабелида юз берган ёнғиндан сўнг паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда, деб хабар қилди Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ИИББ.

Тошкентда кабель тармоғидаги ёнғин сабаб айрим давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар юзага келди

Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги биноси яқинидаги ерости кабелларида юзага келган ёнғин сабаб бир қанча давлат хизматларини кўрсатишда узилишлар кузатилмоқда.

Хусусан, Адлия вазирлиги ҳодиса сабабли Давлат хизматларида паспорт ва манзил билан боғлиқ хизматларни кўрсатишда узилишлар бўлаётганини билдирди.

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ Маъмурий амалиёт ва Рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими комплекс автоматлаштирилган ахборот тизимида узилишлар юзага келаётганини маълум қилди.

Шунингдек, Тошкент шаҳар ИИББ Мигратция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимининг қуйидаги тизимларида узилишлар кузатилмоқда:

  • Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳамда Ўзбекистон Республикасида доим яшовчи чет эл фуқароларига идентификация ID карта бериш;
  • фуқароларни ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахсларни, шунингдек мамлакатимизда доимий яшовчи чет эл фуқароларини доим яшаш манзили бўйича рўйхатга олиш;
  • вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш;
  • Ўзбекистон Республикаси фуқароларини доимий яшаш манзили ҳамда вақтинча турган манзили бўйича рўйхатга олиш.

Бундан ташқари, Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» (фуқароларнинг доимий ва вақтинча яшаш манзили юзасидан ЖШШИР ҳамда кадастр рақами орқали қидириш) веб-сервиси сервер қурилмаларида носозликлар кузатиляпти. Адлия вазирлиги шунинг учун нотариуслар томонидан кўчмас мулклар билан боғлиқ битимларни нотариал тасдиқлашда узилишлар кузатилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

Mashhur yangiliklar