18 May 2024, 13:31 Oʻzbekiston

Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Миробод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди.

Унда фуқаролар Д.А. ва У.Ф. 2 нафар фуқарони Тошкент кимё технологиялари институтининг Самарқанд филиалига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйишлари эвазига 5500 АҚШ долларини олган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган. Шу каби, департаментнинг Янги Наманган туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Х.Т. фуқаро И.С.нинг ишончига кириб, уни қўшни Қирғизистондаги университетга ўқишга киритиб, кейинчалик ўқишни Наманган давлат университетига кўчириб бериши эвазига 3000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar