Тошкент вилоятида эркак 260 гектар ерни 400 минг долларга сотмоқчи бўлди
«Чирчиқ шағал саралаш» корхонаси директори Юқори Чирчиқ туманидаги ғалла ва чорвачилик учун ажратилган 260 гектар ерни 400 минг долларга сотишга уринганликда гумонланмоқда. У 40 минг долларни бўнак сифатида олаётганида қўлга тушди.
Тошкент вилояти Зангиота туманида 29 апрель куни ўтказилган тезкор тадбир давомида Юқори Чирчиқ тумани ҳудудидаги ғалла ва чорвачилик учун мўлжалланган 260 гектар ерни 400 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс қўлга олинди.
«Чирчиқ шағал саралаш» корхонасининг 39 ёшли директори 40 минг доллар бўнак олаётган вақтда қўлга олинди. Маълум қилинишича, у кадастр идораларида ишлайдиган танишлари орқали керакли ҳужжатларни расмийлаштиришга ваъда берган.
Гумонланувчига нисбатан Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 4-қисми «а» банди (Жуда кўп миқдорда фирибгарлик) ва 28,211-моддаси 3-қисми «а» (Жуда кўп миқдорда пора бериш) банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
ИИБ биносида вафот этгани айтилаётган фуқаро иши доирасида бир ходим қамоққа олинди Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди Фарғонада туман прокурори ўринбосари пора билан ушланди Тошкент вилоятида икки йигит такси ҳайдовчисининг жонига қасд қилмоқчи бўлди