Тошкентда ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган шахслар ушланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳрининг икки тумани ва Самарқанд вилоятида ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилганлар қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Департаментнинг Миробод туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро А.Х. фуқаро Ж.Р.га Қозоғистондаги университетнинг 2-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Тошкент шаҳридаги Фармацевтика таълим ва тадқиқот институтига 3-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 2000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Худди шундай, департаментнинг Янгиҳаёт туман бўлими томонидан ДХХ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.И. фуқаро Д.Д.га Қозоғистондаги университетнинг 1-босқичини тамомлаганлиги ҳақида қалбаки ҳужжат тайёрлаб бериш орқали уни Ўзбекистондаги университетлардан бирига 2-босқичдан ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, департаментнинг Каттақўрғон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Каттақўрғон шаҳар Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникуми ходими Ф.Ш. 2 нафар фуқарони ушбу техникумга ўқишга киритиб қўйиши эвазига 1000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди Қалбаки ҳайдовчилик гувоҳномаси ясаб берган шахслар ушланди Қашқадарё ва Қорақалпоғистонда кучли таъсир қилувчи дори воситаларини муомалага киритилишининг олди олинди Соғлиқ ёмонлашувига олиб келмаган қасддан баданга енгил шикаст етказиш декриминализация қилиниши мумкин Андижонда Telegram орқали фуқароларнинг пулларини ўзлаштирган йигит ушланди