Тошкентда чинор дарахти шохларини кесган фуқаро 18 млн сўм жарима тўлайдиган бўлди
Экология вазирлиги Шайхонтоҳур тумани бўлими масъуллари томонидан туман ҳудуди бўйлаб навбатдаги экологик назорат тадбирлари амалга оширилди.
26 март куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тошкент шаҳар бошқармаси Шайхонтоҳур тумани бўлими масъуллари томонидан туман ҳудуди бўйлаб навбатдаги экологик назорат тадбирлари амалга оширилди.
Амалга оширилган мазкур назорат тадбирлар давомида Шайхонтоҳур туманининг Абдулла Қодирий кўчаси, 2-сонли уй олдида фуқаро Ш.А. томонидан етти туп чинор дарахти шохлари ўсишдан тўхтамайдиган даражада кесилгани аниқланган.
Аниқланган ушбу ҳолат юзасидан фуқаро Ш.А.га нисбатан давлат инспектори томонидан МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг йигирма беш баробари (8 500 000 сўм) миқдорида жарима ҳамда табиатга етказилган зарар учун (9 520 000 сўм) миқдорда таъсир чораси қўлланди. Мазкур фуқаро табиатга етказган зарари учун жами миқдорда 18 020 000 сўм тўлайдиган бўлди.
Мавзуга оид хабарлар:
Юнусободда ниқоб таққан ҳолда дарахт кесган шахслар 5 суткага қамалди Наманганда бир туп дарахтни ноқонуний кесган шахс 8,5 млн сўм жаримага тортилди Қашқадарёда қўйлари дарахт кўчатларига шикаст етказган фуқаро 17 млн сўм жаримага тортилди Ҳар бир ҳудудда уй-жойларни реновация қилиш лойиҳаси амалга оширилади Бухорода 22 туп дарахт кесган шахслар жаримага тортилди