22 May 2024, 16:23 Oʻzbekiston

Тошкент вилоятида маҳкумни бошқа колонияга кўчиришни ваъда қилганлар ушланди

Улар маҳкумни таниши орқали Бўка туманидаги 43-сонли манзил колониядан Оҳангарон ёки Олмалиқдаги колонияга кўчиришни ваъда қилган.

Тошкент вилоятида маҳкумни бошқа колонияга кўчиришни ваъда қилганлар ушланди

Тошкент вилояти Бўка туманида жойлашган 43-сонли манзил колониядаги маҳкумни вилоятдаги бошқа колонияга ўтказишга ёрдам беришни ваъда қилган икки шахс қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, 48 ёшли икки шахс пойтахтнинг Яшнобод туманида ўтказилган тезкор тадбирда 1000 доллар олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Улар маҳкумни Оҳангарон ёки Олмалиқдаги колониялардан бирига ўтказиб беришини айтган.

Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «б» банди (Бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб содир этилган фирибгарлик) ва 28−211-моддаси 1-қисми (Пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Улар Жиноят процессуал кодексининг 221-моддасига тартибида ушланган.

Mashhur yangiliklar