20 Aprel 2024, 13:35 Ўзбекистон

Тошкент вилоятида икки дона тоғ лоласини узган шахс 1,7 млн сўм жаримага тортилди

Экоинспекторлар томонидан фуқаро Қизил китобга киритилган икки дона тоғ лоласини узиб табиатга зарар етказгани аниқланган.

Тошкент вилоятида икки дона тоғ лоласини узган шахс 1,7 млн сўм жаримага тортилди

Тошкент вилояти экология бошқармаси Оҳангарон туман бўлими инспекторлари томонидан назорат тадбирлари ўтказилди. Бу ҳақда бошқарма матбуот хизмати хабар берди.

Рейд давомида Оҳангарон тумани «Четсув» маҳалласи тоғли ҳудудида фуқаро И.Э. томонидан Қизил китобга киритилган икки дона тоғ лоласини узиб табиатга зарар етказгани аниқланган.

Ушбу ҳолат учун ҳуқуқбузарга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддаларига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган ва 1 миллион 700 минг сўм табиатга етказилган зарар чораси қўлланган.

Машҳур янгиликлар