Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади
Тадбиркорлар Солиқ кодексининг 227-1-моддаси доирасидаги фискал ҳуқуқбузарликларни содир этганда, уларга қўлланадиган жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизини, ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда эса унинг 20 фоизини ташкил этиши кўзда тутилмоқда. Бу бўйича тегишли қонун лойиҳаси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасида муҳокама қилинди.
![Тадбиркорларга қўлланадиган молиявий жарима камайтирилади](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/04/U4Fk-5dAJuO6VYCDBKgIfBv8fitof0pP.jpg)
Сенатнинг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда қатор қонунлар вазирлик ва идоралар вакиллари, қўмита экспертлари иштирокида муҳокама қилинди.
Жумладан, 2024 йил 26 февралдаги «Солиққа оид айрим ҳуқуқбузарликлар учун жавобгарлик чораларини мақбуллаштириш тўғрисида»ги фармонга мувофиқ Солиқ кодексининг 227-1-моддаси доирасидаги тадбиркорларга нисбатан қўлланаётган молиявий жарималарни кескин қисқартириш белгиланмоқда.
Қонун билан фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланадиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилишини назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилиб, мазкур ҳуқуқбузарликлар биринчи марта содир этилганда жарима миқдори охирги ҳисобот чорагида олинган соф тушумнинг 2 фоизини, ҳуқуқбузарлик такроран содир этилганда эса унинг 20 фоизини ташкил этиши назарда тутилмоқда.
Шунингдек, «Давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун ҳам қўмита аъзолари томонидан қизғин муҳокама қилинди.
Мазкур қонун давлат мулкини тадбиркорлик субъектларига ва бошқа шахсларга ижарага беришнинг қонунийлигини таъминлашга қаратилган бўлиб, давлат мулкини ижарага бериш соҳасидаги қонунчиликни бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланяпти.
Шу билан бирга мажлисда «Юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмалари ташкилотларини ҳисобга қўйиш тартиби белгиланаётганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимчалар ва ўзгартириш киритиш тўғрисида»ги қонун ҳам дастлабки тарзда кўриб чиқилган.
Қонунда юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини адлия органларида давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини мустаҳкамлаш, шунингдек, уларнинг мажбуриятлари юзасидан тегишли касаба уюшмасининг жавобгарлигини ошириш назарда тутилган.
Ўз навбатида, мазкур қонуннинг қабул қилиниши юридик шахс мақомига эга бўлмаган касаба уюшмаларининг бўлинмалари ва бошланғич касаба уюшмалари ташкилотларини рўйхатга ва ҳисобга олиш ягона орган орқали амалга оширилишини ҳамда улар томонидан шартномавий-ҳуқуқий муносабатга киришилганда юзага келадиган мажбуриятлар бўйича жавобгарлигини аниқ белгилашга хизмат қилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Бухорода бўғма илондан пул қилмоқчи бўлган фуқаро жарима тўлайдиган бўлди Фискал ҳуқуқбузарлик содир этганлик учун қўлланадиган санкциялар миқдори камайди Тошкент вилоятида икки дона тоғ лоласини узган шахс 1,7 млн сўм жаримага тортилди
Soʻnggi yangiliklar
![O‘zbekistonda dam olish kunlari ham jazirama harorat saqlanib qoladi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/photo_2024-07-26_17-31-05-300x200.jpg)
![Toshkentda yana quvur yorilib, ko‘chalarni suv bosdi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/4BePN8LQOdsc6S1eFWskzxGd4jNuHaco-300x200.jpg)
![Toshkentda qo‘pol ravishda qoida buzgan avtobus haydovchisi ishdan olindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/BFmY55DY73MW1o1Pm5XhWQjB7-moASuh-300x218.jpg)
![O‘zbekistonda elektromobillar importi uchun bojlarni qayta tiklash taklif qilindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/image_2024-07-26_16-22-29-300x188.png)
![Anhor bog‘ida rejalashtirilgan “lenta-shou” bekor qilindi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/image_2024-07-26_15-21-56-300x167.png)
![Toshkent viloyatida keskin manyovr qilgan BMW Tracker’ga borib urildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/OAsB4x2_23bYac4A8mkLtdJScQtXn_vI-300x200.jpg)
![Respublika YHXBB tomonidan o‘tkazilgan tenderda qonunbuzilish holati aniqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/image_2024-07-26_14-28-59-300x169.png)
![Adolatsiz qaror chiqargan sudyaga sud hukmi o‘qildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/photo_2024-07-26_13-41-45-300x172.jpg)