2 Aprel 2024, 17:08 Oʻzbekiston

Тошкент вилоятида фермер хўжалиги 3,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирди

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Тошкент вилоятида фермер хўжалиги 3,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирди

Тошкент вилояти Янгийўл туманида имтиёзли кредит маблағлари эвазига харид қилинган чорва молларини ўзлаштирган фермер хўжалиги аниқланди. Қайд этилишича, департаментнинг Тошкент вилоят бошқармаси томонидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда «А.Н.» фермер хўжалиги масъул шахслари имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига харид қилинган 175 бош чорва молини нақд пулга сотиб юбориб, жами 3,1 миллиард сўмни ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилгани аниқланган. Tергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Mashhur yangiliklar