28 Mart 2024, 13:39 Oʻzbekiston

Тошкент вилоятида фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган ҳокимларнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Шунингдек, йил якуни бўйича иш самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланган раҳбарлар ва ўринбосарларига нисбатан эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Тошкент вилоятида фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган ҳокимларнинг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади

Тошкент вилоятида фаолияти «қониқарсиз» деб баҳоланган ҳоким ва раҳбарлар лавозимида қолмайди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги хабар берди.

Эндиликда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, корхона-ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолияти самарадорлиги яъни, KPIни баҳолаш тизими янада такомиллаштирилади.

Самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари, топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгилаб борилади.

Ҳокимлар, корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда уларнинг ўринбосарлари самарадорлик кўрсаткичи 70 фоиздан кам бўлганда – «қониқарсиз», 70 фоиздан 85 фоизгача – «қониқарли», 85 фоиздан 100 фоизгача – «яхши» ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда «аъло» деб баҳоланади.

Шунингдек, йил якуни бўйича иш самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари «қониқарсиз» деб баҳоланган раҳбарлар ва ўринбосарларига нисбатан эгаллаб турган лавозимига лойиқлиги масаласи кўриб чиқилади.

Mashhur yangiliklar