Тошкент вилоятида божхона орқали 30 дона рациянинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилди
«Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Тошкент вилояти «Ғишткўприк» чегара божхона пости орқали фуқаро томонидан рациялар олиб ўтишга бўлган уриниш тўхтатиб қолинди. Бу ҳақда вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистонга ўтиш учун «Ғишткўприк» чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаронинг қўл юклари белгиланган тартибда божхона кўригидан ўтказилган.
Натижада, оғзаки сўровда маълум қилинмаган ва йўловчи божхона декларациясида кўрсатилмаган ҳамда рухсат берувчи ҳужжатлари бўлмаган қиймати 40 миллион сўмлик 30 дона рация борлиги аниқланган. Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Вазирлар Маҳкамаси қарорига мувофиқ, радиоэлектрон воситалар ва юқори частотали қурилмаларни сотиб олиш (бериш), сотиш ва (ёки) ўрнатиш (қуриш), Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш тегишли органлар рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Мавзуга оид хабарлар:
Ўзбекистон эксклав ҳудудларида Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларига нисбатан соддалаштирилган божхона назорати ўрнатилиши мумкин Наманганда Ўзбекистон ва Қирғизистонни боғловчи божхона пости сентябрда фойдаланишга топширилади Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси бошлиғи ўзгарди Жиззахда иккита рациядан тегишли рухсатномасиз фойдаланган МЧЖ раҳбарига чора кўрилди Андижонда болалар аравачасига яширилган минглаб қўрғошин ўқлари тўхтатиб қолинди