Тошкент вилоятида босқинчилик ва одам ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ ушланди
Улардан махсус ишлов берилган пуллар ва қўрқитиш учун сақлаб келинган металлдан ясалган сохта тўппонча ашёвий далил сифатида олинди.
![Тошкент вилоятида босқинчилик ва одам ўғирлашни режалаштирган жиноий гуруҳ ушланди](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/03/o_ZeeFe5TgwksMhrTwT7F2AFfBTM6za3.jpg)
ИИВ Тезкор-қидирув департаменти томонидан босқинчилик ва одам ўғирлаш жиноятларини режалаштирган уюшган жиноий гуруҳнинг ҳаракатларига чек қўйилди.
1988 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган шахс 2001 йилда туғилган фуқарони ноқонуний йўллар билан АҚШга юборишни ваъда қилиб, ундан 36 минг АҚШ доллари миқдоридаги пулларни олган, деб хабар бермоқда ИИВ.
Бироқ Мексика орқали АҚШга ўтмоқчи бўлган фуқаро чегара хизмати томонидан қўлга олиниб, Ўзбекистонга депортация қилинган. Шундан сўнг у сарфланган пулларини қайтаришни талаб қилиб, 18 минг АҚШ долларини олган.
Уддабурон тадбиркор мижозининг бу ҳаракатларидан кейин унга нисбатан адовати уйғониб, Тошкент шаҳрида яшовчи, 1979 йилда туғилган шахс билан ўзаро тил бириктириб, Мексикадан қайтган фуқарони ўғирлаб ундан пул талаб қилишни режалаштирган.
Ички ишлар вазирлиги тезкор қидирув департаменти Жиноят-қидирув хизмати Уюшган жиноятчиликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир натижасида Юқори Чирчиқ туманидаги далаҳовлига ўғирлаб келинган шахсни ва буюртмани бажариш учун талаб қилинган пулларни қабул қилиб олган жиноий гуруҳ аъзолари ушланди.
Улардан махсус ишлов берилган пуллар ва қўрқитиш учун сақлаб келинган металлдан ясалган сохта тўппонча ашёвий далил сифатида олинди.
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 164-моддаси 2-қисми «б» банди (Босқинчилик) ва 137-моддаси 2-қисми «б» банди (Одам ўғирлаш) билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда ИИВ Тергов департаменти томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид хабарлар:
Тошкент вилоятида нарколаборатория ташкил этилгани аниқланди Тошкент вилоятида ҳарбий хизматда ҳалок бўлган хизматчиларнинг оиласига ёрдам пули берилади Тошкент шаҳри ва вилоятидаги ҳайдовчилар йўлларда ҳарбий техникалар ҳаракатидан огоҳлантирилди Тошкент вилоятида 6 та рациядан рухсатномасиз фойдаланган шахсга чора кўрилди Тошкент вилоятида фермер хўжалиги 3,1 млрд сўм имтиёзли кредит маблағини ўзлаштирди
Soʻnggi yangiliklar
![Andijonda Cobalt haydovchisi 10 yoshli qizchani urib yubordi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/uk-HRCx_D1H-300x185.jpg)
![Bekobodda 5-qavatdan tushib ketib vafot etgan ayolning eri sudlanadi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/u0L9TM15127221361424_b-300x200.jpg)
![Olti oyda 550 mlrd so‘mlik gaz va elektrdan noqonuniy foydalanildi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-16.36.36-300x200.jpg)
![Avtomobillarga ekologik stiker berish 2025-yil 1-martdan boshlanadi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/TAjcOv-I-C5j_MJ5MN2Buh8w9C8j6eH5-300x168.jpg)
![Andijon viloyati SSB boshligʻi oʻzgardi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/zQg9WM9I4rIjJUFRuyP44TM-q3hKWMle-300x188.jpg)
![“Mening bog‘im”ga ovoz berish yakunlanib, g‘oliblar aniqlandi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-13.14.24-300x194.jpg)
![Toshkentda 80 yoshli ayolga shilqimlik qilgan erkak 5 sutkaga qamaldi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-12.39.39-300x194.jpg)
![Raqobat qoʻmitasi “Maxam-Chirchiq” AJga nisbatan ish qoʻzgʻatdi](https://nova24.uz/uz/wp-content/uploads/2024/07/2024-07-08-12.19.31-300x225.jpg)