12 Aprel 2024, 19:33 Oʻzbekiston

Тошкент вилоятида ҳарбий хизматда ҳалок бўлган хизматчиларнинг оиласига ёрдам пули берилади

Вилоят раҳбари ташаббуси билан хизматда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари олиб борилади.

Тошкент вилоятида ҳарбий хизматда ҳалок бўлган хизматчиларнинг оиласига ёрдам пули берилади

Тошкент вилояти ҳокими ҳарбий хизматда ҳалок бўлган хизматчиларнинг оила аъзоларига ёрдам кўрсатиш учун 241 миллион сўм ажратди.

Қайд этилишича, Тошкент вилоятидаги ҳарбий хизматда ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш тадбирлари олиб борилади.

Зойир Мирзоев имзолаган фармойишга кўра, мазкур доирадаги ишларни амалга ошириш учун вилоят маҳаллий бюджетининг 2024 йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағлари ҳисобидан 241 миллион сўмдан ортиқ маблағ ажратилди.

Mashhur yangiliklar