10 Iyun 2024, 13:51 Oʻzbekiston

Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди

Бекобод туманидаги «Дўстлик» каналидан Сирдарё вилоятида туғилган 14 ёшли йигитнинг жасади топилди. Терговга қадар текширув кетмоқда.

Тошкент вилоятида 14 ёшли йигит сувга чўкиб, ҳалок бўлди

6 июнь куни Тошкент вилояти Бекобод туманида 14 ёшли бола сувга чўкиб, вафот этди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов маълум қилди.

Туман прокуратурасига келиб тушган хабарга кўра, соат 16:30 да Қуштамғали маҳалласидан оқиб ўтувчи «Дўстлик» каналидан 2010 йилда туғилган С.Т. (эркак)нинг жасади каналнинг 150 метр узоқликдаги қисмидан топилган.

Аниқланишича, йигит Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Mashhur yangiliklar