Тошкент ва Андижон шаҳарларида майнинг ферма ташкил этган хонадонлар аниқланди
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент ва Андижон шаҳарларида майнинг ферма ташкил этиш оқибатида 396,2 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.
Ҳолат Бош прокуратура ҳузуридаги департамент, ДХХ ҳамда «Ўзэнергоинспекция» ва электр таъминоти корхоналари ходимлари билан ҳамкорликдаги назорат тадбирлари давомида аниқланган.
Тошкент шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда Юнусобод туманида истиқомат қилувчи фуқаро А.Р. ўз уйининг ертўласида 4 та тўпламдаги Antminer ва Bitmain Technologies майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 236,7 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани аниқланган.
Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирларда «Навбаҳор» ҳамда «Ҳамкорлик» МФЙ ҳудудидаги хонадонда яшовчи икки нафар фуқаро ўз уйларида жами 11 та тўпламдаги майнинг қурилмаларини тижорат мақсадида электр тармоғига яширинча улаб, жами 159,5 миллион сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдалангани фош этилган.
Мавзуга оид хабарлар:
Учта ҳудудда хорижий давлатларга ишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди ДХХ ҳудудларда қурилиш бошқармаси ходими ва суд бошқарувчиларини қўлга олди ДХХ Ҳаж зиёратига ноқонуний юборишни ваъда қилган шахсларни қўлга олди Тошкентда кучли таъсир қилувчи дорини вояга етмаган ўғли орқали сотмоқчи бўлган шахс ушланди ДХХ қатор ҳудудларда солиқ ходимларини қўлга олди